Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда!

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда!
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга келди.
 
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. 
 
Маълум бўлишича, ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

ЎзА хабари.

Фотолавҳалар:






















Душанбе шаҳрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали.

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни ташрифи билан қутлади. Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи натижалари юқори баҳоланди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.