Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шахмат: Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлат ичида тўртинчи ўринда

Шахмат:  Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлат ичида тўртинчи ўринда

16 ёшгача ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси бешинчи турда Россия вакилларига қарши ўйинда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Turon24 манбаси хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 28 ноябрь куни Туркиянинг Кўниё шаҳри мезбонлик қилган мусобақанинг тўртинчи турида ўзбекистонлик ўсмир шахматчилар россиялик тенгқурларига қарши ўйинда 3-1 ҳисобда ғалабани тантана қилган. 

"Аҳамиятли томони, қора доналарда ўйнаган Шамсиддин Воҳидов рақиби Володар Муржинни, Нодирбек Ёқуббоев эса Дмитрий Цойни мағлубиятга учратган бўлса, оқ доналарда ўйнаган Жавоҳир Синдоров Стефан Погосян билан, Нодирбек Абдусатторов эса Андрей Эспиенко билан дуранг ўйнади", – дейилади хабарда.

Бунгача Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тўртта турнинг учтасида ғалаба қозонган эди.

Агентлик мухбирининг ёзишича, беш тур якунларига кўра, 4 та ғалаба, битта мағлубият қайд этган Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлат ичида тўртинчи ўринда бормоқда. Ҳозирча АҚШ ва Беларусь терма жамоалари мусобақада пешқадамлик қилишмоқда.

Маълумот учун айтиш керак, ҳамюртларимиз 30 ноябрь куни олтин тур доирасида мусобақа жадвалида учинчи ўринда бораётган Ҳиндистон шахматчилари билан дона суришади.