Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖОДИГА ПАЙРОВ 

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ  ИЖОДИГА ПАЙРОВ 
Талабларга биноан ҳофиз қўшиқларидан...
Кўзбўямачиликни қотирадиган, битта мих қоқса, бутун уйни мен қуриб бердим дейдиган ҳокимлар учун:
“Менинг кимлигимни эл билса бўлди”...
Портал чиққан пайти кўпгина муаммосини битириб мазахўрак бўлган, бугун эса иш битира олмаётганлар учун:
“Аввалгиларга ўхшамас”...
Шу кунларда жазирамадан қийналаётган, тонировкага пул тополмаётганлар учун:
“Куйди жоним, куйди”...
Фермерларга қалампир эктириб, уларни касод қилганлар учун:
“Эгаси бор юртнинг эртаси бордур”...
Бекорчиликда беш, ғийбат деса беш, иш деса топиб бўлмайдиганлар учун:
“Даврани кенгроқ олинг”...
Дам олишга ҳаваси бор, аммо қурби етмаётганлар учун:
“Шилдир-шилдир сув оқади Ўш тоғидан”...
Кун бўйи мардикорчиликда ишлаб, тирикчилик қиладиган аёллар учун:
“Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл”...
Камера орқали жаримага тортилган ҳайдовчилар учун:
“Эй сорбон, оҳиста юр”...
Жарима тўлагач, қайта камерага тушганлар учун:
“Карвон кўрдим туялари бўзлаб борар”...
Тайинли роли бўлмаса-да, ўзини осмон кўрадиган актрисаларнинг исм-шарифига қизиққанлар учун:
“Гулбадан”... 
Фолбинсиз туролмайдиган, эри хуррак отса ҳам фолбинга чопадиганлар учун:
“Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон”... 
Кўрсатувни эфирдан олиб ташлайдиганлар учун:
“Айрилиқ они яқиндур”...
Тиражи тушиб бораётган газета-журналларда ишлайдиганлар учун:
“Биз тўхтаб қолмадик, биз ҳали бормиз”...
Аввал ҳам, ҳозир ҳам амалда бўлганлар, бундан кейин ҳам кам бўлмайдиганлар учун:
“Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор”...
Гулнорапарастлар учун:
“Ахтарайму, қайдасан, бу ширин замонларда?”...
Бетон қориш, ободонлаштириш, нима юмуш бўлса ўқитувчини кўз олдига келтирадиганлар учун:
“Дўст бўлсанг ёнимда тур”...
Мақсуд ЖОНИХОНОВнинг 
билса ҳазил,  билмаса чини