Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Шеробод туманида яна бир йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди

Шеробод туманида яна бир йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди

Бугун Шеробод туманининг Кўҳитанг қишлоғида Жанубий Кореянинг NCG Engineerring Co. Ltd. Компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган йирик цемент заводига илк тамал тоши қуйилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда NCG Engineerring Co. Ltd. Компанияси бош директори Жанг Ил Квеон иштирок этишди.

Лойиҳа қиймати 170 миллион доллар бўлган завод ишга тушгач, йилига 1 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари ички бозор талабларини тўлдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 400дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Нафақат Сурхондарё вилояти, балки, мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутадиган ушбу йирик цемент заводи 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Манба: "Халқ сўзи" online нашри.