Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Шерзод Шерматов Халқ таълими вазири этиб тайинланди

Шерзод Шерматов Халқ таълими вазири этиб тайинланди

Куни кеча Улуғбек Иноятов фейсбук ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Эндиликда  унинг ўрнига Халқ таълими вазири этиб Шерзод Шерматов  тайинланди. Алишер Саъдуллаевдан бошқа барча ўринбосарлар алмашди.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Ўзбекистон халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди. У мазкур лавозимда 2013 йилдан буён ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда "газета.uz" манбаси хабар берди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Кадирбай Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари в. б. бўлди.

Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди.