Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сирдарёда 14-27 март кунлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади

Сирдарёда 14-27 март кунлари  меҳнат ярмаркаси ташкил этилади

      Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда барча туман ва шаҳарларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида суд қарорига мувофиқ алимент тўловчи фуқаролар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар, Қуролли кучлардан заҳирага бўшатилганлар ва сафарбарлик чақируви резервидан бўшатилганлар, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини жалб этилади.  Унга кўра, жорий йилнинг 14-27 март кунлари барча туман (шаҳар)ларда “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси ўтказилиши белгиланган.

     Ярмарка доирасида ҳар бир ишга жойлашиш истагини билдирган ёшларни таклиф этамиз, деб ёзади бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши аъзоси Анвар Тўйчиев “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.