Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Сиз O‘zLiDePни биласизми?"

“Сиз O‘zLiDePни биласизми?

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг ўн беш йиллиги муносабати билан партиянинг Наманган вилоят ташкилоти “Сиз O‘zLiDePни биласизми?” акциясини уюштирди. Акция доирасида Наманган шаҳри ва Косонсой туманидаги аҳоли  гавжум жойларда  сўровлар ўтказилди.

– Саволларга баҳоли қудрат жавоб бердим, – дейди Наманган шаҳридаги “Текстил либос” МЧЖ директори Анвар Муҳиддинов. – Очиғини айтишим керак, шу партияга хайрихоҳман. Унинг фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. O‘zLiDePдан шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар билан ҳамфикр, ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Шаҳар миқёсидаги акция­да ғолиб чиқдим. Менга партиянинг махсус совғасини топширишди. Жудаям хурсандман.

Эътиборлиси, акция давомида “Текстил Либос” ва “Наманган тўқимачи” хусусий корхоналари, Наманган шаҳар электр тармоқлари ташкилоти ва Косонсой тумани фермер хўжалик­ларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобот тузиш марказининг кўпгина ходимлари партиямиз сафига ўтди. Мазкур субъектларда янги бошланғич партия ташкилотлари тузилди.

Акция қизғин давом этмоқда.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят