Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сўнги 10 йилда ривожланишида туғма нуқсони бор болалар сони 1,5 фоизга камайди

Сўнги 10 йилда ривожланишида туғма нуқсони бор болалар сони 1,5 фоизга камайди

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан Ҳазорасп туманидаги 38-сон Оилавий поликлиника биносида “Соғлом она ва бола-фаровон ва кучли жамият таянчи” мавзусида талаба қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда она ва бола соламатлигини муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, эрта никоҳ қуришнинг олдини олиш, ҳар ҳил юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, салбий оқибатлари ва олдини олишда нималарга эътибор қаратиш кераклигини хотин-қизлар ўртасида тарғибот –ташвиқот қилиб, уларнинг тиббий билимларини оширишдан иборат.

 Президентимизнинг раҳномолигида келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг соғлигини таъминлаш, она ва бола саломатлигини муҳофоза этиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб қарор ва фармонлар ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилаётгани бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда, - дейди O‘zLiDeP Ҳазорасп туманидаги 38-сон Оилавий поликлиника мудири Муяссар Рахимова. - Чунки она ва бола соламатлигини таъминлаш, туғиш ёшидаги қизларимизни тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳомиладор аёлларнинг ирсий ва туғма касалликларини аниқлашда “Она ва бола скрининг” дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида нуқсони бор болаларнинг туғилиши ўтган йилларга солиштирганда бир қанча камайганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Мана шундай амалий ишлар натижасида сўнги ўн йилда ривожланишида туғма нуқсони бор болалар сони 1,5 фоизга камайди. 6-15 ёшдаги болалар орасида ўткир юқумли касалликлар 38,1 фоизга, пневмонияга қарши 36,7 фоизга, бронхит билан касалланиш 30,8 фоизга камайди.

Тадбир якунида 45 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишди.

Мушарраф Рахимова,

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири