Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Судьялар олий кенгаши раиси Қўқон шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Судьялар олий кенгаши раиси Қўқон шаҳар ҳокими этиб тайинланди

            Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси Маъруф Аъзамович Усмонов вазифасидан озод этилди. Манбаларимизга кўра бугун у Қўқон шаҳар ҳокими этиб тайинланган, деб ёзади “Xabar.uz.

          Маъруф Усмонов асли қўқонлик. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Узоқ йиллар прокуратура органларида фаолият юритиб, терговчи, туман прокурори, Бош прокуратурада масъул ходим, Тошкент ва  Фарғона вилояти прокуратураларида раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. Шунингдек, бир муддат Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида қўмита раиси, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари ҳам бўлди.

         Дарвоқе, бу Маъруф Усмоновнинг Қўқон шаҳри ҳокими лавозимига иккинчи марта тайинланишидир. У 2004-2006 йилларда ҳам шу вазифада ишлаган эди.

       Маъруф Усмоновнинг Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси вазифасидан озод этилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойидаги тарихий мурожаатномасида унинг фаолиятини кескин танқид қилиши ортидан рўй бермоқда. Ўшанда мамлакат раҳбари Олий суд раҳбарияти қатори уни ҳам тўрт ой нари-берисида ишдан олишини таъкидлаган эди.