Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Судьялар ва солиқ инспекцияси ходимлари коррупция билан боғлиқ семинар ўтказди

Судьялар ва солиқ инспекцияси ходимлари коррупция билан боғлиқ семинар ўтказди
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьялари ва Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
 
Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирда Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Жураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
 
Шундан сўнг, Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобилов иқтисодий судларда соддалаштирилган иш юритиш тартибида ишларни кўришни ўзига хос хусусиятлари, ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар ҳақида гапириб, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.
 
Йиғилиш якунида Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг биринчи ўринбосари М.Мардонов муҳокама этилган масалалар долзарблигини, ходимлар ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда бундай семинарлар ўтказиб турилиши жуда ҳам фойдали эканлигини такидлади.