Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Суперлига 24-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари белгиланди

Суперлига 24-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари белгиланди

22-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон Суперлигасида 24-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Профессионал футбол лигаси Спорт телеканали ҳамда клублар билан келишган ҳолда тур доирасидан ўрин олган учрашувларнинг бошланиш вақтларини белгилади. Бу ҳақда “Тribuna.uz” манбаси маълум қилди.
 

Суперлига, 24-тур
22 сентябрь, шанба
НЕФТЧИ” – “НАСАФ”  18:00
“ПАХТАКОР” – “БУХОРО”  18:00
“ҚИЗИЛҚУМ” – “ҚЎҚОН-1912”  20:00
 
23 сентябрь, якшанба
“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР”  18:00
“НАВБАҲОР” – “МЕТАЛЛУРГ”  20:00 
АГМК – “СЎҒДИЁНА”  18:00

Афсуски, ПФЛнинг маълум қилишича, бир неча учрашувлар якунига кўра сариқ карточкалари сони тўрттага етган ва навбатдаги тур ўйинларини ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчилар ҳам бор.

Унга кўра, қуйидаги уч футболчи 24-турда жамоасига ёрдам бера олмайди:
- Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)
- Ғолиб Ғайбуллаев (“Насаф”)
- Азиз Ибрагимов (“Бухоро”)