Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сурхондарё ҳокими тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшлар билан учрашди

Сурхондарё ҳокими тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшлар билан учрашди
Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 400дан зиёд ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Учрашувда вилоятнинг етакчи тадбиркорлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Учрашувда бугунги кунда вилоят аҳолисининг 55,5 фоизини ёшлар ташкил этаётгани, жами тадбиркорлик субъектларининг 30 фоиздан ортиғини ёшлар бошқараётгани қайд этилди.
 «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида ўтказилган учрашувда тажрибали тадбиркорлар ёшларга муваффақиятга эришишнинг омиллари ҳақида ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда сўзлаб берди.









Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Улар томонидан илгари сурилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашувда муваффақиятга эришиб келаётган бир гуруҳ ёш тадбиркорларга, шунингдек, энг яхши ташаббус билан чиққан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.