Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

СУРХОНДАРЁ: йўловчиларнинг айби нима?

СУРХОНДАРЁ: йўловчиларнинг айби нима?

Воҳада газ нархи сезиларли ошган. Шу йилнинг 16 ноябридан бошлаб Термиз шаҳри ва туманларда пропан ва метан, бензин нархи юқорилаган. Термиз шаҳрида сиқилган газ нархи 1600 сўм эди, ҳозир эса 2000-2100 сўмга сотиляпти. Туманларда эса, жумладан, Денов ва Музработда 2000-2200 сўмгача сотувга чиқарилмоқда. Жумладан, Денов туманидаги “Мунис Сурхон мухлиси” МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида сиқилган газ нархи 2200 сўм қилиб баҳоланган.

Термиз шаҳридаги “Сурхон Ангор сервис техника” МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида эса метан газ 2000 сўм, пропан газ 3600 сўмдан сотилмоқда. Музработ туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси масъулининг айтишига кўра, нархни кўтарилишига ҳукумат томонидан чиқарилган соҳага оид қарор сабаб бўлган. 

Нархнинг ортиши оқибатида йўлкира нархи сезиларли ошган. Йўловчи Адҳам Абдулқаю­мовнинг айтишича, “Лимонзор – Термиз шаҳри” йўналишидаги автобуслар авваллари 1000 сўмдан қатнаган бўлса, бугун нархини 2000 сўмга кўтарган. Аҳоли бундан норози бўлмоқда.