Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Сурхондарёда илк иқтисодий зона ташкил этилди

Сурхондарёда илк  иқтисодий зона ташкил этилди   Сурхондарёда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

Термиз тумани ҳудудидаги  3 минг  гектар майдонда ташкил этилган иқтисодий зонада маҳаллий хомашё ва материаллар  негизида рақобатбардош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек,  мазкур ҳудудда бунёд этиладиган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида кўплаб Термиз тумани ёшлари учун  янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов ва “Термиз” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарияти  ўртасида янги ташкил этилган иқтисодий ҳудудда инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича  қатор келишувларга эришилди. 

“Термиз” иқтисодий зонасининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил этиб белгиланди. Асосан, чегарадош  мамлакатлар, хусусан Афғонистон Ислом Республикаси билан самарали савдо ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида барпо этилаётган ҳудудда  афғон тадбиркорлари ва  сармоядорлари, ишлаб чиқариш корхоналари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилади.  

 Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.

 Сарвар ТЎРАЕВ,

“XXI asr”   мухбири