Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Сурхондарёда Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

Сурхондарёда Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

           Бу ҳақда жорий йил 26 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор матнида айтиб ўтилган.

            Унга мувофиқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига тегишли Термез шаҳар, “Гулистон” маҳалласи, Фидокор кўчаси, 45-уйда жойлашган болалар оромгоҳи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига шартнома асосида текин фойдаланишга берилади. Айни шу манзилда Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилиши кўзда тутилган.

           Оромгоҳ ҳар йилги ёз мавсуми давомида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади. Болаларга улар мароқли ҳордиқ чиқаришлари ва спорт машғулотлари билан шуғулланишланишлари  учун оромгоҳ атрофида жойлашган аттракционлар, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт майдончалардан фойдаланишларига шароитлар яратилади.

           Ёз мавсумидан ташқари бошқа вақтларда эса оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинар ва бошқа машғулотлар ўтказиб борилади.

Муҳаммадали Мухторов,

“XXI asr” мухбири