Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Светофордан ўтиб кетганда...

Светофордан ўтиб кетганда... Олти ой аввал светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан машинамда ҳаракатланишда давом этгандим. Бунинг учун жарима жазосига тортилгандим. Бу ҳолат яна такрорланса, жарима миқдори ортадими?

Ш. Зокиров, Қибрай тумани

Жавоб: Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 минг 460 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 миллион 13 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.