Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Меҳрибон Юсуповага 17 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Меҳрибон Юсуповага 17 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

Урганчлик Меҳрибон Юсупова 2-гуруҳ ногирони. Ишсиз. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, оилавий аҳволини яхшилаш, шу билан бирга, оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида паррандачилик қилиш учун 7 фоиздан кредит олиш масаласида O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Гуруҳ аъзолари томонидан унинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси, 7-сон МФЙ раиси Дилором Атаева ҳамда шу ҳудудга беркитилган сектор мудири Лочин Ибрагимов билан гаплашилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.

         – O‘zLiDeP кўмаги билан “Ҳамкор банк” шаҳар филиалидан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга муяссар бўлдим,  – дейди М.Юсупова. – O‘zLiDeP фаолларидан жуда миннатдорман. Келажакда ўзимнинг оилавий корхонамни очиб, уйда ўтирган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш ниятим бор.

Бугун аёлларимиз фаол. Гуруҳимизнинг сафи ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Чунки бугун гуруҳга келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпчилиги ўзининг ижобий ечимини топмоқда.

 

Мушарраф Раҳимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири