Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тадбиркор жаримадан қандай қутулди?

Тадбиркор жаримадан қандай қутулди?

    Тадбиркор Мансуржон Асқаров тезда фаолиятини кенгайтириб, Андижон шаҳрида савдо дўконини ташкил қилди. Тўғри, қийинчиликлар бўлди. Лекин барчаси ортда қолди. Айни кунга қадар ишлари “беш” тадбиркор ногаҳон қоқилди: хизматчиларнинг биргина хатоси билан бўйнига жарима юки тушди.

  Ўша куни Андижон шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан назорат-касса машиналаридан ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текширув ўтказилади. Текширишда кунлик савдодан тушган 10 минг сўм айрим сабабларга кўра назорат-касса машинасига кирим қилинмагани аниқланади. Шу боис текширувчилар томонидан ишбилармонга Солиқ кодексининг 119-моддаси 2-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробари миқдорида жарима белгиланади...

    Халқимизда йиқилганни суяшдек эзгу одат бор. Бу эзгу қадрият замирида қоқилганга елка тутиш орқали унга ёлғиз эмаслигини англатиш ҳикмати ётади. Тадбиркор халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Жияновдан қонун ва ваколати доирасида ёрдам беришини сўради. Депутат айримларга ўхшаб, тадбиркорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлардан ваъз айтмади, аксинча, амалий кўмакка шошилди.

    Ниҳоят, Андижон туманлараро иқтисодий судининг очиқ сайёр судида депутатнинг ўзи шахсан иштирок этиб, тадбиркорни ҳимоя қила олди. Мансуржон Асқаровга нисбатан қўлланилган молиявий жарима жазоси бекор қилинди...

Зилола РАҲМОНОВА,

                                                                                                                                                    “XXI asr” мухбири