Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тадбиркор янги бозор қурди

Тадбиркор янги бозор қурди

         Чуст тумани марказидаги деҳқон бозори кейинги йилларда торлик қилиб қолганлиги, сотувчи ва харидорларга  шароитлар етарли эмаслиги, шунингдек, бозор дарвозаси олдида транспорт воситаларининг тирбандлиги юзага келаётганлиги муаммо эди.

         Тадбиркор, O'zLiDeP  фаоли  Аброр  Тоиров бозорни янги жойга кўчириш таклифи билан чиқди ва унинг бу таклифи қўллаб-қувватланди ҳамда  туман дастурига киритилди. Айни кунларда  4 млрд. сўмлик қийматга  эга бўлган ушбу лойиҳа асосида бошланган замонавий деҳқон бозори  фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

        - Янги ва замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу бозорда  500 дан зиёд тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотишлари учун, харидорларнинг бемалол савдо қилишлари барча  шароит яратилади, -дейди тадбиркор Аброр Тоиров. -Бозор ҳудудида шунингдек, қишлоқ хўжалиги махсулотларидан ташқари, ҳунармандчилик, трикотаж буюмлари, озиқ-овқат,  ҳизмат кўрсатиш шохобчалари учун ҳам 500 дан ортиқ расталар ўрнатилган.

Мақсуджон АШУРОВ,

O‘zLiDeP Чуст туман Кенгаши

аппарати раҳбари