Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тадбиркорга банк томонидан кўрсатилаётган босим бартараф қилинди

Тадбиркорга банк томонидан кўрсатилаётган босим бартараф қилинди

          Наргизахон Назарова избосканлик. У паррандачилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида эди. Бироқ... айни вақтда унинг хафсаласи пир бўлгандай. Ўзи яшаётган “Оқ олтин” маҳалласи орқали аллақачон товуқ катаклар берилган, аммо парранданинг ўзидан дарак йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мутасадди банк фуқарога 5 миллион сўм қарздорлик чиқарган, ундирилиши юзасидан бўлаётган талабга эса Наргизахон Назарованинг боши қотган. Мурожаатларига бефарқ қараётган мутасаддилардан зада бўлган фуқаро O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил қилинган “Ҳудудларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги амалий мулоқотга умид билан келди. O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк вилоят бошқармаси, Республика савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги, қатор банклар мутасаддилар ва вилоятдаги якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этган  мазкур тадбирда унинг муаммоси жойида ҳал этилди. Н. Назарованинг мурожаати Марказий банк томонидан назоратга олинди.

           -2014 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганман, - дейди хонободлик Гулнозахон она Шокирова. – Кўрпа-тўшак тайёрлаб ички бозорга ҳам буюртма асосида аҳолига етказиб бераман. Фаолиятимни кенгайтириш учун банкка кредит олиш мақсадида керакли ҳужжатларни топширганимга анча бўлган. Бироқ халигача бу борада менга ижобий жавоб берилмади.

           Фуқаронинг мурожаати ўз жойида Марказий банк мутасаддиси томонидан ҳал этилди.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги

СТМ раҳбари