Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тадбиркорлар учун солиққа тортилишнинг янги тизими жорий этилади

Тадбиркорлар учун солиққа тортилишнинг янги тизими жорий этилади

Ҳисобот йил якунларига кўра, 1 млрд сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар тарқатди.

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигидаги ушбу ўзгаришлар туфайли тадбиркорларга янги солиққа тортиш тизими ҳақидаги хабарномалар жўнатилади.

Хабарномада ҳар бир фаолият юритаётган субъектнинг солиққа тортилишининг янги тизими кўрсатиб берилади:

Солиқлар бўйича ҳисобот;
• Солиқларни ҳисоблаш;
• Солиқларни тўлаш муддатлари;
• Электрон ҳисоботни ишлатиш ва ҳисобварақ-фактуралар алмашинуви;
• Бухгалтерлар мавжуд бўлиши эҳтиёжини аниқлаш.

Хабарномалар солиқ хизматининг шахсий кабинетлари, почта орқали ёки шахсан етказиб бериш учун юборилади.

Хабарномани олгач, 2018 йилнинг 12 ноябридан 12 декабригача қўшимча солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш зарур.

Қайд этилишича, рўйхатдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайтидаги шахсий кабинет орқали ёки солиқ органлари томонидан рўйхатга олинган жойда ўтиш мумкин.