Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Тадбиркорларга ижтимоий тармоқ орқали кўмак

Тадбиркорларга ижтимоий тармоқ орқали кўмак

          Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Чуст туманларида тадбиркорлигини бошламоқчи бўлганларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ижтимоий тармоқларда тузилган “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” га 100 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан турли масалалар  бўйича мурожаатлар билдирилди.

            Жумладан, Чуст туманидан тадбиркор аёл Саодат Тожибоева мурожаат қилди. Унинг 2016 йилда ташкил қилинган трикотаж махсулотларини ишлаб чиқарувчи "Чуст Ўктамжон сервис" МЧЖ томонидан  ҳозирги кунда 24 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. - Корхонамизда 150 дан ортиқ аёл ва қизлар иш билан таъминланган бўлиб, маҳсулотларимизни Россия ва Исроил давлатларига экспорт қиляпмиз,-дейди С.Тожибоева - Маҳсулотларимизга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу билан корхонамизни кенгайтиришга эҳтиёж туғилмоқда. Шунинг учун у  туманда ўз  фаолиятини тўхтатган Чуст педагогика коллежи биносидан жой ажратилишини сўраяпти. Агар унинг бу таклифи амалга ошса, яна қўшимча 200 та янги иш ўрни яратишни режа қилмоқда.Тадбиркор аёлнинг бу таклифини халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши депутатлик гуруҳида атрофлича ўрганиб чиқиб, ижобий ечимини топишга келишиб олинди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири