Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тадбиркорларга жиноий иш қўзғатиш фақат вилоят прокурорлари розилиги билан амалга оширилади

Тадбиркорларга жиноий иш қўзғатиш фақат вилоят прокурорлари розилиги билан амалга оширилади

     Айни пайтда “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида "Президент ғоялари билан келажак сари" шиори остида O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани бўлиб ўтмоқда.

      Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Баҳром Қобилов тадбиркорларга жиноий иш қўзғатиш фақат вилоят прокурорлари розилиги билан амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда “XXI asr” газетаси  “facebook” орқали хабар берди.