Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Талаба пиёз ва анор чиқиндиларидан бўёқ маҳсулотлари олиш технологиясини ихтиро қилди

Талаба пиёз ва анор чиқиндиларидан бўёқ маҳсулотлари олиш технологиясини ихтиро қилди

           O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Ёшлар куни”да “Тадбиркорлик фаолияти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда инновацион технологияларнинг ўрни”  мавзусида кўргазмали семинар-тренинг ташкил этилди.

            Урганч давлат университети Кимёвий технологиялар факультети ёшлари ўртасида ўтказилган тадбирда талабалар ўзларининг 30 га яқин инновацион ғоялари билан қатнашиб, мутахассисларга тақдим этдилар.

            -  Мен бугун “Мева-сабзавот чиқиндиларини қайта ишлаш биотехнологияси ва унинг экологик жиҳатлари” мавзусидаги инновацион лойиҳам билан иштирок этдим, - дейди Кимёвий технология факультети 1-босқич талабаси Қўпалбек Сапарбаев. – Илмий раҳбарим А.Рахимов билан биргаликда пиёз ва анор чиқиндиларидан 4 хил рангда бўёқ маҳсулотлари олиш технологиясини яратдим. Қувонарлиси бугунги семинарда партия кўмагида “Урганч Бахмал” МЧЖ билан келишувга эришдим.

             Талабаларнинг бир-биридан қизиқ ииновацион лойиҳалари иштирокчиларни бефарқ қолдирмади. Қовун навларини қайта ишлаш, мева-сабзавотлардан чипс яратиш, заводлардан чиқаётган чиқиндилардан ўрама фальга маҳсулоти ишлаб чиқилиши ва ушбу маҳсулотнинг нархи чет давлатларникидан 40 фоизга арзон эканлиги, олдингиларидан 3 баробар енгил керамик ғишт ишлаб чиқилгани, 8 ойликдан катта болалар учун қуритилган сут маҳсулотларини ишлаб чиқилгани шулар жумласидандир. 

           Семинар-тренинг давомида ғолиб бўлган талабалар вилоят Кенгашининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

 

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби