Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Талаба помидор ҳосилини 2 баробарга кўпайтириш лойиҳасини ишлаб чиқди

Талаба помидор ҳосилини 2 баробарга кўпайтириш лойиҳасини ишлаб чиқди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежида O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Зангиота ва Тошкент туманларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўзларининг янги инновацион ғоялари билан иштирок этдилар.

– Танловда Жанубий Американинг ёввойи помидор кўчатини, ўзимизнинг жайдари помидор кўчатига пайванд қилиб, ҳосилни икки баробар кўпайтириш ва илдизини ҳамда поясини касаликларга чидамли қилиш бўйича лойиҳам билан қатнашдим, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби, Зангиота тумани Агро саноат касб-ҳунар коллежи талабаси Азамат Хамроев. –Лойиҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, 1-ўринга лойиқ деб топилди.
  

Танлов якунига кўра, 2-ўринни Шаҳзода Асатуллаева ва 3-ўринни эса Марҳабо Ахадовалар қўлга киритишди. Шунингдек, Тошкент тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси Абдуллоҳ Қаҳрамонов 1-ўринга, Севара Хонжанова  2-ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.

Тадбир якунида ғолибларга партиянинг махсус дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.