Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Талабалар театр студиялари фестивали мароқли ўтмоқда

Талабалар театр студиялари фестивали мароқли ўтмоқда  

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 8 февралдаги 4-сон баёнида жорий йилдан бошлаб “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси белгиланган эди.

Жорий йилнинг 18-20 октябрь кунлари “Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Ёшлар фестиваллари” доирасида олий таълим муассасалари ўртасида Талабалар театр студиялари фестивалининг якуний республика босқичи ўтказилмоқда. Бизга бу ҳақда мобель мухбиримиз хабар қилди.

Маълум бўлишича, мазкур босқичда Ўзбекистон Миллий унверситетининг “Хумо”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Дипломат”, Қарши давлат университетининг “Зиё”, Бухоро давлат университетининг “Фитрат”, Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайхун”, Тошкет тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Настарин” талабалар театр студиялари иштирок этмоқдалар.

Фестивалнинг 1-кунида Ўзбекистон Миллий унверситетининг “Хумо” жамоаси Н.В.Гоголнинг “Ревизор” асари асосида тайёрлаган спектакли, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Дипломат” жамоаси эса А.С.Пушкиннинг “Онегин” асари асосида инглиз тилида саҳналаштирилган спектакллари билан иштирок этдилар.

Бугун фестивалнинг 2-кунида Тошкет тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Настарин” талабалар театр студиялари Э.Хушвақтовнинг “Қирмизи олма”, Қарши давлат университетининг “Зиё” жамоаси эса М.Уйғурнинг “Туркистон табиби” асари асосида саҳналаштирилган “Табиб” спектаклли намойиш этилди ва томошабинларда илиқ тассурот қолдирган.