Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Таълим тизимида янгилик

Таълим тизимида янгилик Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Марказида “Мактабларга биринчи синф ўқувчиларини Давлат хизматлари агентлиги ва ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш” лойиҳасининг бирламчи ҳисобот тақдимоти ўтказилди.

Унда Вазирликлардан мутахассислар, мактаб директорлари, соҳага доир ходимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Лойиҳадан кўзланган мақсад — мактаб тизимида биринчи синфга қабул жараёнини электронлаштириш ва шу орқали шаффофликни таъминлаш ҳамда ота-оналарга турли қулайликлар яратишдир. Бу қандай амалга оширилади? Гап шундаки, мактабга топшириладиган ҳужжатларнинг барчаси электрон кўринишда давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади. Бу жараёнда инсон омилининг аралашмаслиги — шаффофликни таъминлайди.

–       Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда қабул жараёнини электронлаштириш лойиҳаси устида ишлаяпмиз, – дейди БМТ ривожланиш дастури консултанти Шерзод Эралиев. – Аввалбошда, тизимнинг ишлаш жараёнида муаммолар бўлиши мумкинлиги боис дастурни Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга синов тариқасида жорий қилмоқдамиз.

Таъкидланишича, мазкур жараён муваффақиятли амалга оширилса, лойиҳани Тошкент шаҳрининг барча мактабларига, кейинчалик, республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этиш режалаштирилган.