Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Камаловна Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Сенатнинг 20-ялпи мажлиси вақтида маълум қилинди.

Мажлисда ташкилий масала кўрилди.

Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ Сенат Раиси лавозимига Норбоева Танзила Камоловна номзодини тақдим этди.

«Мен Танзила Норбоеванинг ҳукуматдаги фаолияти доирасида қилган ишлари, айниқса, болалар меҳнатини йўқотишдаги ҳаракатларини эъзозлайман.

Халқаро  ҳамкорликда ҳам унинг меҳнатлари салмоқли», дея Президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Сенаторлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

У бу лавозимда 20 июнь куни Бош прокурорликка ўтган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллади.

Танзила Норбоева муқаддам Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл киши раис бўлди.

Манба "Kun.uz" нашри.