Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тарихда илк бора “Канн” халқаро кинофестивалида “Узбекистан” павилони ташкил этилади

Тарихда илк бора “Канн” халқаро кинофестивалида “Узбекистан” павилони ташкил этилади

       2018 йилнинг 8-19 май кунлари Франсиянинг машҳур Круазет соҳили бўйидаги Фестиваллар ва конгресслар саройида тақдим этилувчи павилон Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкиллаштирилди. Бу тўғрисида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “facebook” даги саҳифасида маълум қилинди.

         Павилон қатнашчилари кино бозорида турли мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг филмлари ҳамда мамлакатимизнинг бой кино имкониятларини намойиш этишади. Шунингдек, хорижликлар республикамизнинг маданий ва маънавий қадриятлари билан яқиндан таништирилади.
         Бундан ташқари, 2018-йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, шу йилдан бошлаб халқаро кинофестивал мақомини олган “ПРОлогуе” тақдимоти ҳам ўтказилади.