Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Телеграмда коррупция билан боғлиқ фикр ва таклифлар билдириш учун бот очилди

Телеграмда коррупция билан боғлиқ фикр ва таклифлар билдириш учун бот очилди
Телеграмда коррупция билан боғлиқ фикр ва таклифлар билдириш учун anticorruptionuz боти очилди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси бўйича изчил ишлар олиб борилди.
 
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга оид самарали тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
 
Мазкур давлат дастури муддати ҳадемай якунига етади. Шу муносабат билан комиссия томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган 2019-2021 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан иш олиб борилмоқда.
 
ЎзА келтирган маълумотга асосан Давлат дастури лойиҳаси олтита йўналишни қамраб олиши назарда тутилган.
 
Айни вақтда ҳар бир фуқаро давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.
 
Бунинг учун, anticorruptionuz телеграм-ботига ўтиш ва коррупция ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этинг. Ёки коррупция билан бўлган ҳолатлар хусусида ўз фикрларингизни билдиринг.