Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Telegram'нинг кўпчилик билмайдиган 5 сири

Telegram'нинг кўпчилик билмайдиган 5 сири

Telegram’нинг сизга маълум бўлмаган, маълум бўлсада сиз фойдаланмаган функциялари ҳақида 5 асосий маълумот:

1. Telegram’да сўнгги марта кирилган вақтни яшириш учун uchun "Settings> Privacy and Security> Last Seen> профилингизни кимлардан яширишни танлашингиз керак бўлади.

2. Ҳозирда Telegram ҳавфсизлиги жуда кучли. Аммо бузғунчи ҳакерлар уни бузиб кириш йўлини ўйлаб топишлари мумкин. Бузғунчи ҳакерлардан ҳимояланиш учун қуйидаги кетма-кетликда берилган кўрсатмаларга амал қилишингиз керак бўлади.

"Settings> Privacy and Security> қўшимча парол билан кириладиган 2 босқичли aутентификация функциясини ёқинг.

Кейин хавфсизлик паролини киритасиз. Паролни унитиб қўйманг! Акс ҳолда ўзингиз ҳам киролмай қоласиз.

3. Мобил қурилмангиз хотираси Telegram’дан келадиган фото ва видео маълумотларга тўлиб қолмаслиги учун қуйидагиларни бажариш керак бўлади.

Settings> Chat Settings> Cache Settings> бир ҳафтадан ортиқ кўрилмаган файллар автоматик равишда дастур хотирасидан ўчиб кетишини таъминлайдиган опсияни танланг. Агар бирор файл керак бўлса уни Telegram’нинг булут технологияси орқали қайта сақлаб олишингиз мумкин.

4. Махфий чат яратиш учун Secret Chats - автоматик равишда ўчиб кетадиган хабарлар қисмига мурожаат қилишингиз керак бўлади. Улар Telegram’да бутунлай сақланиб қолмайди. Қурилмани алмаштирсангиз ёки дастурдан чиқиб кетсангиз ўзи автоматик тарзда ўчиб кетади.

5. Хабарни индивидуал(ҳар бир кишига алоҳида-алоҳида) тарзда жўнатиш учун Broadcasts функциясидан фойдаланишингиз керак бўлади. Бунда сиз ортиқча ишдан холос бўласиз. Яъни маълум хабарни алоҳида-алоҳида одамларга юборишингиз керак бўлмайди.

Terabayt.uz маълумотига таянилди.