Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолияти лицензияланади

Темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолияти лицензияланади
          Жорий йилнинг 9 апрелида маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу тўғрисида Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали орқали маълумот берилди.

Унга кўра:

–   Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;

–   Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;

–   Темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

           Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:

маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
халқаро йўналишда юклар ташиш.

        Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.