Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Термизда дастлабки чиқинди йиғиш маркази – “Биошохобча” иш бошлади

Термизда дастлабки чиқинди йиғиш маркази – “Биошохобча” иш бошлади

Бугунги кунда вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда бир қатор ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, қисқа муддатларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, тизим инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўз навбатида бу санитария ва экологик хавфсизликни  таъминлашга  шарт-шароит яратиб бермоқда.

   Термиз шаҳрининг “Жайхун” маҳалласида “Биотехноэко” МЧЖ томонидан чиқиндиларни йиғиш ва саралаш биошохобчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур био шахобча Термиз шаҳридаги 970 та оила, 2300 нафар аҳоли, 12 дона умумий овқатланиш маскани ва 21 дона маиший  нуқталарга хизмат кўрсатади.

— Тоза шаҳар барпо этиш учун ташкил этилган биошохобчада чиқиндилар сараланади, аҳолининг ўзи олиб келган шиша, қоғоз, пластик, озиқ-овқат, текстил, резин чиқиндиларини саралашда фаол иштирок этса рағбатлантирилади ва сараланган чиқиндилар қайта ишлашга топширилади, — дейди “Биотехноэко” МЧЖ раҳбари И.Боқижонов. — Биошоҳобчанинг очилиш маросимида МЧЖмиз томонидан туман ва шаҳар бўлими ходимларимизнинг фойдаланишлари учун 5 та “Дамас” автомашинаси совға  қилдик. Тадбирда сўз олганлар мазкур шохобча шаҳар, айниқса кўп қаватли уйлар атрофида маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг санитария жиҳатидан сифатли тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини оширишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

 

  Сарвар ТЎРАЕВ,

“XXI asr”   мухбири
Фото: ЎзА