Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ТЕРМИЗДА ТАНЛОВ ТАҚДИМОТИ

ТЕРМИЗДА ТАНЛОВ ТАҚДИМОТИ O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Термиз туманидаги Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танловининг тақдимотини ўтказди. Унда, шунингдек, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ватаним – обод қўрғоним” мавзусида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Кўтаринки руҳда ўтган мулоқот давомида ҳозирги кунда замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини бадиий асарлар, публицистик мақолалар ҳамда телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар орқали яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни рағбатлантириш мақсадида O`zLiDeP томонидан ташкил этилган республика кўрик танлови тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.