Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Тиббий кўрикдан сўнг 15 нафар беморга бепул дори-дармонлар берилди

Тиббий кўрикдан сўнг 15 нафар беморга бепул дори-дармонлар берилди

O‘zLiDeP Хўжайли туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш омиллари” мавзусида тумандаги “Қорақалпоғистон” ҚВПда маҳалла хотин-қизлари билан давра суҳбат ташкил этилди.

Бугунги кунда ушбу қишлоқ врачлик пунктимиз 9 минг 110 нафар аҳолининг  саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, мунтазам чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб туриш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, - деди Хўжайли тумани “Қорақалпоғистон” ҚВП бошқарувчиси Ж.Бауатдинова.

Партия билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадбирда ҳам асосан уйда ўтирган тўғиш ёшидаги аёллар ва кекса онахонларимизни ўз соғлиги  борасида нима муаммолар қийнаяпти, қандай касалликлар безовта қилаяпти шулар бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш, қолаверса, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида 31 нафар хотин-қизларимиз чуқурлаштирилган бепул тиббий кўриклардан ўтказилиб, 15 нафар беморга бепул дори-дармонлар берилди. Қолаверса бепул тиббий кўрик натижасида 2 нафар беморга соғлигини мустаҳкамлаш учун Республика касалхонасига йўлланмалар беришди.

 

Асем СИРИМБЕТОВА,

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ходими