Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тиббий маълумотномани сотаётганида...

Тиббий маълумотномани сотаётганида...

Тиббий хизматга кунда бўлмаса ҳам, тез-тез ишимиз тушади. Иссиқ жон-да, баъзан муолажа олиш, баъзан тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қиламиз. Саломатлигимиз тўғрисидаги маълумотномалар ҳам тиббиёт муассасаларидан олинади. Аммо кўрсатилаётган тиббий ёки бошқа хизматларни пулга чақиб, ўзи ва ҳамкасблари шаънига путур етказаётган айрим ходимларнинг борлиги дилни хира қилади.

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамширалари Р. Солиева ва С. Ҳошимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро С. Олимовга никоҳга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги қалбаки маълумотномани тайёрлаб бериб, эвазига 120 минг сўм олаётганда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, касбга хиёнатни кечириб бўлмайди. Тамагир тиббиётчиларнинг бу қилмишига яраша чора кўрилди. Умид қиламизки, ушбу ҳолат бошқаларга сабоқ бўлади.

Учқун МАМАТРАИМОВ,

Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш
департаментининг
Сурхондарё  вилоят
бошқармаси катта инспектори