Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ТИЗИМЛИ ЎҚУВЛАР БОШЛАНДИ

ТИЗИМЛИ ЎҚУВЛАР БОШЛАНДИ
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси  ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази тизимли ўқув курсларни йўлга қўйди.
Бу марказ – давлат ва жамият қурилишини ривожлантириш ва мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотларни партия электорати орасида турли семинар-тренинглар, мастер-класслар, давра суҳбатлари ва бошқа амалий ишлар ташкил этиш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий онгини оширишни ўзининг асосий мақсадлари сифатида белгилайди.
Президентимиз юқоридаги маърузаларида партиялар фаолиятини саккизта йўналиш бўйича чуқур таҳлил ва танқид қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлларини ҳам кўрсатиб ўтдилар. Ушбу камчиликларнинг 60-70 фоизига партиянинг масъуллари ва ходимларининг сиёсий, ижтимоий, маънавий ва профессионал билимларининг нисбатан пастлиги ёки уларни етишмаслиги сабаб бўлган, десак тўғри бўлади.
“Сиёсий таълим маркази” тинг­ловчиларининг қуйидаги контенгенти мавжуд:
1. Партия ходимлари;
2. Маҳаллий кенгаш депутатлари ва уларнинг захиралари;
3. Партиянинг захирадаги кадрлари;
4. Бошланғич партия ташкилотлари;
5. Партия фаоллари.
Ўқув дастурларнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб, O’zLiDePнинг ҳудудий партия ташкилотларининг асосий вазифаларини аниқлаш ва масъул ходимлар ўз иш режаларини қайтадан кўриб чиқиш, сиёсий, профессионал билим ва малакаларини ошириш ҳисобига ҳудудий партия кенгашларида фаолият юритаётган вакиллар ишини янада самарали ташкил этиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни оширишдан иборат.
Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси, O’zLiDePнинг VIII съезди, юртбошимизнинг 2016 йил 14 декабрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги маърузаси ва 2016-2017 йилларда имзолаган қарор, фармонлари ҳамда партиянинг 2017 йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастури каби муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар дастури амал бўлиб хизмат қилади.
Ўқув семинар уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган. Яъни, “юқоридан – қуйига” тизими бўйича дастлаб марказда, сўнг вилоятлар ва туманларда бўлиб ўтади. Ҳар бир босқич учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, махсус ўқув семинарларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ҳамда етук экспертлар таклиф этилади.
Яқинда махсус ўқув семинарнинг бошламаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу ўқув семинарда O’zLiDePнинг  ҳудудий кенгашлари раисларининг биринчи  ўринбосари – аппарат раҳбарлари, бўлим     мудирлари ва ходимлар қатнашди. Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан худудий партия кенгашларида партия фаолиятини янада жонлантириш уни самарали ишлашини ташкил этиш юзасидан конструктив фикрлар билдирилди.
Бугунги кунда марказ олдида турган вазифалар тобора устувор аҳамият касб этиб бормоқда. Булар – ўқувларни интерфаол усуллар билан халқчил тилда олиб бориш, O’zLiDePдан парламент Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар, қолаверса, маҳаллий Кенгаш аъзоларининг роли ҳамда ўрнини, ҳудудий партия кенгашлари раҳбарларидан тортиб, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ва партия электоратига замонавий педтехнологиялар ёрдамида мағзини содда чақиб етказишдан иборат. Шунинг баробарида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес ва хизмат соҳаси, фермер хўжалик­лари, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ифодалаш орқали соҳадаги муаммоларни ўрганиш, уларни тегишли ташкилотларга тақдим қилиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойи­ҳаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни O’zLiDeP фракциясига тақдим этиш ҳам муҳим жараёндир.
Баҳодир ТАГАЕВ,
 O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги
Сиёсий таълим маркази раҳбари
Суратни Солижон ЗОИРОВ олган.