Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

«Тўдакўл»да балиқчилик мажмуаси очилиши учун 1200 гектар ер ажратилади

«Тўдакўл»да балиқчилик мажмуаси очилиши учун 1200 гектар ер ажратилади

    Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида бугун Навоий вилоятига ташриф буюрди.

       Президентга замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА ёзади. 

          Жумладан, балиқчиликка оид режа давлат раҳбарига манзур бўлди. Унда Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Давлат раҳбарига етиштириладиган балиқ турлари, озуқаси, даромадлар ҳақида маълумот берилди.

          – Балиқ пархез маҳсулот ҳисобланади, гўшт ўрнини босади. Шундай экан, бу тармоқни ривожлантиришга катта эътибор бериш зарур, – деди Президент. – Хонадонларда етиштирилган балиқ аҳолига фақат қўшимча даромад манбаи эмас. У соғлик учун ҳам фойдалидир.

           Маълум қилинганидек, Навоий вилоятидаги «Тўдакўл» сув ҳавзасида очиладиган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна қайта ишланган балиқ маҳсулотлари (балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ) тайёрлашни кўзда тутади.