21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий,
тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз,
лоқайд кишилардан яхшидир
O‘zbek
No Result
View All Result
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
No Result
View All Result

No Result
View All Result

Тоғорада гиёҳванд моддаси парваришлаш усули фош бўлди

13/06, 12:11
Тоғорада гиёҳванд моддаси парваришлаш усули фош бўлди
Share on Facebook Share on Twitter Share on Telegram
Деновлик фуқаро гиёҳванд модда парваришлашнинг антиқа йўлини ўйлаб топибди. 
 
Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган “Қорадори-2019” тезкор тадбири чоғида тумандаги “Лолазор” маҳалласида яшовчи Панжи Чориев (исм-шарифлар ўзгартирилди) гиёҳванд модда парваришлашнинг антиқа йўлини ўйлаб топганига дуч келинди. Унинг яшаш уйи кўздан кечирилганда ҳаммом ичидаги тоғорада парваришлаб келаётган беш туп наша ўсимлиги тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
 
Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Денов тумани Гулобод маҳалласида ўтказилган тадбирда шу маҳаллада яшовчи 77 ёшдаги Санам Холбоева томорқасида 27 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлигини экиб, парваришлаётгани аниқланган. Мазкур тумандаги Даҳана маҳалласида яшовчи 49 ёшдаги Пўлат Самиевнинг томорқасида етиштирилаётган 13 туп наша ўсимлиги ҳам тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
 
– Жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш, сотиш каби ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгилангани кенг тушунтирилаётган бўлса-да, айрим шахсларнинг бундай қалтис ишга қўл ураётгани ачинардилир, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоев. – Вилоятда олиб борилаётган тезкор тадбирлар чоғида қалтис ишга қўл ураётган бундай шахсларнинг сири очилиб қолмоқда. Масалан, Бойсун туманидаги Чилонзор маҳалласида ўтказилган тадбирда Раим Пўлатовнинг томорқасида икки туп кўкнори гиёҳванд моддаси, Денов туманидаги Дахана маҳалласида Соҳиб Тўраев томорқасида икки туп наша ўсимлигини парваришлаётганида қўлга тушиб қолди. Шу тумандаги Буюк ипак йўли маҳалласида яшайдиган Эркин Тўлаев томорқасидаги маккажўхори ўсимлиги орасида бир туп наша гиёҳванд моддасини етиштираётгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
 
Айни пайтда заҳри қотил етиштиришни касб қилмоқчи бўлган бу шахсларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА
Олдинги мақола

Божхоначилар аэропортда қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахсни тўхтатишди

Кейинги мақола

Қаршиликлар оғзида бир гап: «Қарзим йўқ, аммо фалон сўм пеня чиқибди, тўламаса бўлмасмиш...»

Сўнгги хабарлар

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида хорижий мутахассислар иштирокида киберхавфсизлик бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида хорижий мутахассислар иштирокида киберхавфсизлик бўйича семинар ўтказилди

Kecha, 15:57
Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

Kecha, 14:09
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Kecha, 14:07

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов андижонлик сайловчилар билан учрашди

Kecha, 11:57

Новосибирскда ҳам сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда

Kecha, 11:55

Ўшанда бу мамлакатни бирорта ҳам сайёҳ «чўнтаги кесилмасдан» тарк этмаган

Kecha, 11:53

Оммабоп

  • Талабалар учун қишки таътил муддати маълум бўлди

    18/12, 18:03
  • Иқтисодиётни либераллаштириш КИМГА НИМА БЕРАДИ?

    08/09/2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ХАВФСИЗЛИК ВА ТОТУВЛИК

    13/10/2017
  • Фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз пойдевори

    16/11/2017
  • ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

    22/10/2018
  • ИШ КЕРАКМИ, МАРҲАМАТ!

    22/09/2017

Бўлимлар

  • Нигоҳ (298)
  • Муносабат майдони (245)
  • Об-ҳаво (232)
  • Реклама (174)
  • Партия ҳаёти (106)
  • Депутат минбари (73)
21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир

Бўлимлар

  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари

Биз ҳақимизда

  • Биз ҳақимизда
  • Реклама
  • Махфийлик сиёсати
  • Aлоқа

"21ASR.UZ" ахборот-таҳлилий сайти 2017 йил 29 ноябрда ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Гувоҳнома рақами: 1203. Муассис: "XXI АСР" ижтимоий-сиёсий газетаси МЧЖ.
Таҳририят манзили: 100051, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 73А-уй.
Масъул муҳаррир: Фаррух Жабборов.
Электрон манзил: [email protected]

O‘zbek
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан

© 2019 JNews - Premium WordPress news & magazine theme by Jegtheme.