Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Томчилаб суғориш асосида барпо қилинадиган токзорга қанча харажат сарфланади?

Томчилаб суғориш асосида барпо қилинадиган токзорга қанча харажат сарфланади?

             O`zLiDePнинг жойлардаги ташкилотлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, қайта кўриб чиқмоқда, ишни бугунги давр талабидан келиб чиқиб ташкил этишга алоҳида эътибор қаратаяпти. Бунинг натижасида қатор ҳаётий лойиҳалар, ташаббуслар юзага чиқмоқда. Биргина мисол, партиянинг Зомин туман Кенгаши тадбиркорлар, фермерлар, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда амалий лойиҳага қўл урди.

            – Биз депутатлик гуруҳи аъзолари партиямиз билан биргаликда нафақат ушбу ҳудуднинг имкониятларини ўргандик, балки томчилатиб суғориш технологияси асосида токзорлар барпо қилиш учун ўртача 5 гектар ер майдонига кетадиган харажатлар сметасини ҳам ишлаб чиқдик,- дейди O‘zLiDeP Зомин туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Исоқ АЗИМОВ.  – Ҳисоб-китобларга кўра кўчатларни экиш схемаси, ҳовуз тиндиргич, К 25/32 маркали сув насоси, ўғитловчи мослама, магистрал қувур, тарқатувчи қувур (d=50мм), суғориш шланглари (d=16мм), томизгичлар (4 л/соат), ёрдамчи ва уловчи қисмлар, қурилиш харажатлари, лойиҳани тузиш нархи (400000 сўм/га) учун 40 миллион сўм атрофида маблағ талаб этилади.

           Эътиборлиси, ушбу технология учун талаб этиладиган жиҳоз ва анжомларнинг 95 фоизи республикамизда ишлаб чиқарилмоқда. Бундан атиги 5–6 йил бурун мамлакатимиз шароитида томчилатиб суғориш тизимининг айрим қисмларинигина ишлаб чиқарувчи биргина “Санипласт” қўшма корхонаси фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунга келиб бундай корхоналар сони анча кўпайди. Агар сув насоси “Сувмаш” заводида тайёрланса, фильтр, ҳар хил диаметрдаги пластик қувурлар, шланглар, ёрдамчи ва уловчи қисмлар “Шўртангаз”, “Махсусполимер”, “Жиззахпластмасса” ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда. Авваллари тўлиқ четдан келтирилган томизгичлар эндиликда Тошкент шаҳридаги “Pipe tehnologies” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланмоқда. Маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқарилаётган ускуналар хорижникидан асло қолишмайди. Бу эса томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш таннархини пасайтиришнинг муҳим омилларидан бўлмоқда.