Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Томорқа ер эгаларининг меҳнат стажи юритиладиган бўлди

 Томорқа ер эгаларининг меҳнат стажи юритиладиган бўлди
       Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга, уларга янги имконият ва шароитлар яратишга, аҳолининг ердан унумли ва самарали фойдаланишлари учун қўшимча рағбат олишларига замин яратди.

   Қарорга асосан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашларининг ҳуқуқ ва имкониятларининг ошгани ҳар бир вилоятда  мавжуд фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиши, ушбу соҳада тизимли мониторинг олиб борилиш, фойдаланилмай турган ерлар, қаровсиз бўш жойлар назоратга олиниши натижасида жойларда қишлоқ хўжалиги соҳаси жадал ривожланади.

        – Хоразм вилоятида мавжуд 39404га ер майдонида жами 8785  та фермер хўжалиги фаолият юритади, - дейди Хоразм вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгаши раиси Б.Қувоқов. – Фермер хўжаликларимизнинг барчаси хонадонларга бириктирилган бўлиб, 289452 нафар томорқа ер эгалари ўз даларида тиним билмай меҳнат қиладилар. Жорий йилда 21602 га ерга баҳорги эртаки экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар юз фоиз ишлар амалга оширилди. Президентимизнинг ушбу қарори ҳар бир деҳқон, томарқачи, фермер, умуман, қишлоқ хўжалигида фаолият юритадиган халқимиз учун ғоят қувончли бўлди. Беглиланган кам фоизли кредитлар, меҳнат стажи юритилиши ва шу каби қулай имкониятларнинг яратилгани соҳа вакиллари ўртасида мавжуд муаммоларини бартараф этиш имконини беради.

       Ҳар бир туманда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, уруғ, кўчат, тара, техника ва бошқа воситалар етказиб берилиши, суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этишга кўмаклашиши ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга кўмаклашишлари ушбу соҳада етишиб келаётган ёш кадрларни ҳам қўрқмасдан иш бошлашларига ишонч беради.

     Бу борада биз, депутатларимиз, партиямиз фаоллари ва намунали фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир туманда, ҳар бир маҳаллала аҳоли билан учрашиб, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишлари тўғрисида тавсиялар бериб, тарғибот тадбирларини олиб борамиз.
Жуманазар ҚУРБАНОВ
Халқ депутатлари Хоразм вилоят
Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси