Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тоққа чиққан чўққини кўзлар

Тоққа чиққан чўққини кўзлар

Пахтани хомашё сифатида эмас, балки тайёр маҳсулот шаклида экспорт қилишнинг афзалликлари бир талай. Аввало, олинадиган даромад анчагина ошади. Шунингдек, юртимизга янги технологиялар кириб келади, янги корхоналар қад ростлайди.

Замонавий дастгоҳлар ва иш услуб­лари эса бошқа тармоқлар, йўналиш­ларнинг ҳам ривожланишига туртки беради. Иқтисодий муносабатлар такомиллашади.  Кўплаб одамлар барқарор, доимий иш билан таъминланади.

Гулистон шаҳридаги “Ғоr­tuna tekstil” МЧЖ юртимиздаги ана шундай ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшаётган корхоналардан саналади. 250 киши, асосан ёшлар – коллеж битирувчилари меҳнат қилаётган мазкур корхона Германиядан келтирилган қурилмалар воситасида шу йилнинг ўтган даврида
1 578 тонна – 29 миллиард 154 миллион сўмлик ип-калава ишлаб чиқарди. Маҳсулотнинг катта қисми Россия, Туркия, Қозоғистон, Беларусь, Македонияга экспорт қилингани эътиборга молик.

–  Ишлаб чиқариш қувватини 6,5 минг тоннага етказмоқчимиз, – дейди корхона раҳбари Шавкат Эшонқулов. – Лойиҳамиз амалга ошса, яна 250 иш ўрни яратилади ҳамда ҳозирда чиқарилаётган ярим тайёр маҳсулотнинг 60 фоизи қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилади.

  Ғулом ПРИМОВ,

“XXI asr” мухбири