Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тўрақўрғон туман Ўзбекистон маҳалласи Янгиобод кўчалари шағаллаштирилади

Тўрақўрғон туман Ўзбекистон маҳалласи Янгиобод  кўчалари шағаллаштирилади

       Жорий йилнинг 19 февраль куни 16-Олтин водий сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Жўраев билан онлайн-мулоқот ўтказилди. Унда фуқаролардан бир нечта саволлар келиб тушди. Жумладан, Наманган шаҳридан Абдуллаева Гавхар шаҳримизда қурилаётган наъмунавий уй-жойлар ва уни сотиб олиш тартиби хақида, Тўрақўрғон туманидан Р.Хамидов бензин ва дизел ёқилғисини етишмаслиги,  Наманган шаҳридан Абдулла Раҳмонов банкдан кредит олишдаги айрим муаммолар, Тўрақўрғон туманидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона канали атрофини ободонлаштириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.

       - Онлайн мулоқот давомида Тўрақўрғон туман Ўзбекистон маҳалласи Янгиобод кўчаларини 2018 йил 1-чорак якунига қадар мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда шағаллаштириш юзасидан амалий ишлар қилиш белгилаб олинди.

        Бундай усулдаги мулоқот депутатларнинг ўз фаолиятига янада масъулият билан ёндашиб, халқ манфатлари йўлида фидойи бўлишга чорлайди.

 

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири