Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тўрақўрғонда Хитой билан ҳамкорликда чой қадоқлаш қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

Тўрақўрғонда Хитой билан ҳамкорликда чой қадоқлаш қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

       O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан Наманган шаҳридаги “Mustang tekstil”  ҳамда “Spring tea export-import servise” масъулияти чекланган жамияти корхоналарида ноанъанавий усулда очиқ мулоқот ташкил этилди.

 – Бугун маҳсулотларимизни Қозоғистон ва Қирғизис­тонга экспорт қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини ташкил этишни режалаштиряпмиз, – дейди эркаклар устки кийимлари ишлаб чиқарадиган “Mustang tekstil” масъулияти чекланган жамияти директори Ё.Ибрагимов. 

  “Spring tea export-import servise”  масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси С.Нугмановнинг таъкид­лашича, Тўрақўрғон туманида чой қадоқлаш заводини қуриш ва Хитойнинг “Henan Chenlong Tea Company LTD” компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш юзасидан ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Корхонани ишга тушириш натижасида аҳолини сифатли ва арзон чой маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти ошади.