Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тўрткўл туманидаги “Автомотоҳаваскорлар” унитар корхонасида қўйи бўғин ташкил этилди

Тўрткўл туманидаги  “Автомотоҳаваскорлар” унитар корхонасида қўйи бўғин ташкил этилди

           O‘zLiDeP Тўрткул туман Кенгаши ташаббуси билан депутатлар, бошланғич партия ташкилоти вакиллари ва тадбиркорлар иштирокда “Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди.

          Тадбир доирасида тумандаги “Автомотоҳаваскорлар” унитар корхонасининг автомобилъ мактабида бўлишиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.
            Президентимиз томонидан тадбиркорлик соҳасига инновацион тараққиёт нуқтаи-назаридан ёндашиш зарурлигининг белгилаб берилганлиги  мамлакатимизни ривожлантиришнинг мутлақо янги йўлини бошлаб берди, - дейди корхона директори, “Ўзбекистон Республикаси фахрий автотранспортчиси” Қозибой Ҳасанов. – Тадбиркорларга яратилган имкониятлар ва имтиёзларни кўриб, нафақада бўлишимга қарамай уйда жим ўтиролмадим. Ҳаракат қилиб, ўткан йили корхонамиз фаолиятини йўлга қуйдик. Ҳозирда корхонамизда 25  фуқаро иш билан банд. Автомобилъ мактабимизда ҳар икки ойда 100 нафар ҳайдовчига керакли билим ва кўникмалар бериб борилмоқда.

           Тадбир якунида корхона ёнидан ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг гувоҳномаси топширилди.

Насиба Туремуратова

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

ёнидаги “Сиёсий таълим” маркази раҳбари