Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ТОШГА ЭМАС, ЮРАККА ЁЗИНГ!

ТОШГА ЭМАС, ЮРАККА ЁЗИНГ!
Тарихда қолиш учун ўзидан миллион марта ёши катта улуғ тош­ларни булғаш шарт эмас. Аксинча, ўша тошларни икки пақир сув билан ювиб, тозалаб артиб қўйгин. Чунки ёши улуғ сендан шу тошларни. Тарихда қолиш бунақа бўлмайди...
Қизиқчи Ҳожибой Тожибоев репертуаридан
 
Ушбу суратлардаги бемаъни ёзувларни биз кечагина “Занги ота” зиёратгоҳидаги рамзий булоқчаларга безак сифатида чиройли қилиб терилган тош­ларда кўрдик. Куласизми, куясизми, айтинг! Бу не ҳол, қайси бир ноинсоф ўзининг пасткашлигини “намойиш” этмоқдан наҳот уялмабди?
Бу муборак манзилга ҳар куни юзлаб маҳаллий ва хорижий зиёратчилар қадам ранжида қилишини ҳам унутмайлик. Бир замонлар хароба ҳолда ётган, мустақиллик даврига келибгина таъмирлана бошлаган, ва ниҳоят ўтган йилда бутунлай қайтадан қурилган зиёратгоҳ бугунги кунда таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганига барчамиз гувоҳмиз. Давлатнинг улкан маблағлари эвазига обод этилган қадим гўшанинг кўзларни ҳайратга солгувчи ҳар бир иншоотидан тортиб, ғиштию устуни, гулзорларигача қадрли. Шундай экан, уларни асраб-авайлаш ҳам ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
Афсуски, баъзан аксарият ҳолларда ёш йигит-қизларнинг кўҳна девор ва устун, тошларга ўз исми-шарифи ҳамда бўлмағур “орзу”ларини ёзаётганини кўриб кўрмасликка олаётганимиз ҳам кечириб бўлмас нохуш ҳолатдир.
Моҳинур ҚОДИРОВА