Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Эски шаҳар замонавий қиёфага киришига қарши эмасмисиз?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Эски шаҳар замонавий қиёфага киришига қарши эмасмисиз?

Бу ҳақда ЎзА хабар бернади. Тошкент шаҳар ҳокимияти ўзининг расмий сайтида “Эски шаҳар”нинг янги қиёфадаги фотолойиҳасини эълон қилди. Ҳокимлик суратларни тақдим этган ҳолда жамотчиликданЭски шаҳарни ўз ҳолича қолдирган маъқулми ёки замонавийлаштириш керакми?”, деган саволни ўртага ташлади. Ҳокимият ушбу таклиф бўйича фикр-мулоҳазаларни қабул қилмоқда.

 

Ҳокимлик сайтида шундай дейилади:

 

“Эски шаҳар нафақат тошкентликлар балки шаҳримиз меҳмонлари учун ҳам яхши таниш бўлган маданият ва савдо-сотиқ марказидир. Буюк ипак йўлида жойлашган ушбу манзилгоҳ асрлар силсиласида қадимий обидаларини сақлаган ҳолда замонавий талаблар асосида кўркамлашиб келди. Гўзал Тошкентнинг Чорсу бозор комплекси бутунлай янги қиёфа касб этиши кўринишида Тошкент шаҳар ҳокимияти махсус фотолойиҳа тайёрлади. Ҳамшаҳарларимизни ушбу лойиҳага қандай муносабатда бўлишлари, қизиқишлари, турли хил фикрлар билдиришлари, қандай хулоса қилишлари биз учун муҳим.”