Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Тошкент шаҳри бошқарув тизими ўзгартириладими?

Тошкент шаҳри бошқарув тизими ўзгартириладими?

       Тошкент шаҳри ҳокимлигида бошқарув тизимининг замонавий усулларини татбиқ қилиш мақсадида Сеул шаҳри мэрияси тажрибаси ўрганилмоқда. Бу “Рақамли офис”, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш, шунингдек, давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сеул шаҳри мерияси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди деб ёзади ЎзА. 

      Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳмуд Асомовнинг маълум қилишича, Сеул мэрияси делегацияси ҳокимликда ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар, пойтахт туманларида мавжуд 44 сектор фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишга туширилган инновацион ишланмалар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган. 

     – Ҳозирги кунда аҳоли мурожаатларининг қарийб 80 фоизи электрон тарзда келиб тушмоқда", дейди Маҳмуд Асомов. – Шу боис улар ижросини назорат қилиш, ўз вақтида сифатли амалга ошириш учун алоҳида тизим зарур. 

      Ўрганишлар якуни бўйича кореялик мутахассислар соҳани такомиллаштириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини ишлаб чиқади.