Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилди Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сонли қарорига биноан, Корея Республикасининг Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилди.

Университетда 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатнинг “Архитектура”, “Электротехника” ва “Қурилиш инжиниринги” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади;

 Ўзбекистон Банк-молия академиясида Аджу университетининг (Корея Республикаси) магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби очилади;

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар - Ўзбекистон фуқаролари учун улар Университетни тамомлагунига қадар Ўзбекистон Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат ОТМларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги тақдим этилади, контракт юридик шахслар - салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно;

давлат кўмаги тақдим этилган Университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида камида уч йил ихтисослиги бўйича ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади;

махсус стипендиялар бериш орқали Аджу университетига (Корея Республикаси) ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига стажировка ўташга юбориш учун энг истиқболли талабалар танлов асосида танлаб олинади;

Тошкент шаҳрида жойлашган касб-ҳунар коллежларидан бирининг бино ва иншоотлари Университетга бепул фойдаланиш учун берилади.

Маълумот учун: Жанубий Кореянинг Аджу университети халқаро рейтингларда TOP-1000га кирган. Хусусан:

ARWU рейтинг бўйича - 501-600-ўринда
QS рейтингда - 651-700-ўринда
THE рейтингда - 801-1000-ўринда