Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади

Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган. 

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88 та оила ўз уйига эга бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди.


"Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72 та 7 қаватли уй режалаштирмаганиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади" деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.